«SHARQTEHENERGOTA’MIR»Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси – электр станцияларнинг турбина, қозонхона, электр ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, модернизация қилиш соҳасида 22 йиллик иш тажрибасига эга бўлган энергия таъмирлаш корхонасидир.
Корхонамиз томонидан бажарилаётган комплекс хизматлар Ўзбекистон Республикаси энергия тизимининг фаоллаштирувчи қувватлари барқарор ишлашини таъминлашга ёрдам беради.
Техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг доимий равишда ошиб бориши, юқори малакали ходимлар мавжудлиги ва тақдим қилинаётган сифатли хизматларнинг юқори даражаси бизнинг корхонамизни бошқалардан ажратиб туради.
Бизнинг вазифамиз – ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш, янги технологиялар ва иш турларини эгаллаш, шунингдек узоқ муддатли ишончли ҳамкор сифатида обрўсини мустаҳкамлаш.
«SHARQTEHENERGOTA’MIR»- ўз ишини яхши биладиган ва севадиган профессионаллар гуруҳидир!